Huawei 1
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади

Хитой АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришини қоралайди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

«Хитой АҚШнинг Эронга ҳужумини ва унинг Атом энергияси халқаро агентлиги назорати остидаги ядро иншоотларига ҳужумини кескин қоралайди. АҚШнинг бу ҳаракати БМТ низомининг мақсад ва тамойилларини жиддий бузади», — дея таъкидлади вазирлик.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужуми Яқин Шарқдаги кескинликни янада кучайтирмоқда.

Пекин барча томонларни, хусусан Исроилни можарони ҳал қилиш учун музокаралар олиб боришга чақирди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин музокараларни осонлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62312 | Инструменты