Huawei 1
Истанбулда Россия ва АҚШ ўртасида янги музокаралар бўлиб ўтмоқда

10 апрель, пайшанба куни Истанбулда Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг янги раунди бошланди. Маслаҳатлашувлар Россия бош консуллиги биносида ўтказилмоқда, деб хабар беради «ТАСС» агентлиги хабардор манбага таяниб.

Учрашув ёпиқ форматда ўтказилади. Музокараларда Россия делегациясига Россиянинг Вашингтондаги элчиси Александр Дарчиев, Америка делегациясига эса Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Соната Коултер бошчилик қилмоқда.

Москва 8 апрель куни Вашингтон билан музокараларнинг янги босқичини эълон қилди. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, маслаҳатлашувлар дипломатик миссиялар фаолиятини нормаллаштириш билан боғлиқ. Украинадаги урушни тугатиш масаласи кун тартибида эмас, деди АҚШ Давлат департаменти.

Россия АҚШга тўғридан-тўғри рейсларни қайта тиклашни кўриб чиқишни таклиф қилмоқда

Биринчи раунд 27 февраль куни АҚШнинг Истанбулдаги бош консули қароргоҳида ёпиқ шаклда бўлиб ўтди. Кейинроқ Америка томони учрашувда “икки давлат дипломатик ваколатхоналари фаолиятини нормаллаштириш бўйича қадамлар белгилангани” ҳақида хабар берди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги “муҳокамалар мазмунли ва ишбилармонлик руҳида ўтганини” таъкидлади. Россия томони АҚШга тўғридан-тўғри ҳаво қатновини тиклаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70109 | Инструменты