Маск Трамп сайловолди кампаниясига ойига 45 миллион доллар бериш режасини рад этди

Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватловчи Америка PAC сиёсий фаоллик қўмитасига ойига 45 миллион доллар ажратиш ниятида эмаслигини айтди. Аввалроқ ОАВ SpaceX асосчисининг Республика кампаниясини молиялаштириш режалари ҳақида хабар берган эди. 

“Мен ҳеч қачон Трампга ойига 45 миллион доллар бераман деб айтмагандим. Бу шунчаки тўғри хабар эмас”, деди Маск ёзувчи Жордан Бернт Петерсонга берган интервьюсида. 

The Wall Street Journal'нинг ўтган ҳафта хабар беришича, Илон Маск Трампни қўллаб-қувватлаш учун Америка PAC га ойига 45 миллион доллар жўнатмоқчи бўлган. NYT'нинг ёзишича, тадбиркор ўзининг яқин атрофига режалари ҳақида гапириб берган. Америса PAC сўнгги бир неча ҳафта ичида Доналд Трампнинг қайта сайланиш кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 15 миллион доллар сарфлади. Ташкилот унинг сайловолди штабига расман алоқадор эмас.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 31609 | Инструменты