"Оқ уй Байденнинг дебатдаги мағлубиятига ҳаддан ташқари тайёргарлик сабаб бўлган деб ҳисобламоқда" — Axios

АҚШ президенти Жо Байденга яқин расмийлар унинг 27 июнь куни собиқ президент Дональд Трамп билан бўлиб ўтган сўнгги дебатдаги мағлубиятини Байденнинг ҳаддан ташқари тайёргарлиги натижаси деб ҳисоблайди. Исми ошкор этилмаган расмий Axios порталига Байден дебатга жуда қаттиқ тайёрланаётганини, дам олишни унутганини ва баҳсда ҳал қилувчи омил энергия эканлигини айтди.

Дебат чоғида амалдаги президент бўғиқ ва чарчаган овозда секин гапирди. Портал суҳбатдоши буни Жо Байден жамоаси уни баҳсга нотўғри тайёрлагани билан боғлади.

Axios порталининг яна бир манбаси — Оқ уйнинг собиқ расмийси дебатга масъул одамларни ишдан бўшатиш зарурлигини айтган. Бироқ у бу иш содир бўлмайди, деб ҳисоблайди, чунки Байден жамоасида ишдан бўшатишлар кам учрайди.

Дебатга мезбонлик қилган CNN телеканали сўровига кўра, телетомошабинларнинг 67 фоизи Дональд Трампни баҳс ғолиби деб ҳисоблашган. Телетомошабинларнинг атиги 33 фоизи амалдаги президентни ғолиб деб атаган. Бу Байденнинг Трамп билан дебатдаги биринчи мағлубияти. 2020 йилги сайлов пойгасида Байден шунга ўхшаш экспресс сўровлар натижаларига кўра, республикачилар билан баҳсда икки марта ғалаба қозонганди.

Politico хабарига кўра, сўнгги дебатдаги мағлубият демократик партиядаги Жо Байден тарафдорлари орасида ваҳима уйғотди.

Айрим амалдорлар ва амалдаги президент партиясининг ҳомийлари ҳатто ноябрь ойидаги сайловларда номзодни алмаштириш масаласини муҳокама қила бошладилар.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70113 | Инструменты