Huawei

Парижда чоршанба куни ретро машиналарнинг кўргазмаси иш бошлади. Тадбир доирасида ташкил этилган аукционда савдога 1965 йилда ишлаб чиқарилган, “француз Элвиси” Джонни Холлидейга тегишли Iso Grifo сотувга қўйилди. Машина 3 млн еврога баҳоланмоқда.

Аммо ушбу автомобиль сотувлардаги энг қиммати эмас. Жума куни 1958 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari Cabriolet уч баробар қиммат нархга сотилиши мумкин.

Ташкилотчиларининг сўзларига кўра, улар ўтказаётган тадбир фақатгина миллиардерлар ёки коллекционерлар учун эмас.

Франсуа Мельшон, Retromobile директори:

- Машиналарга қизиқишингиз бўлмаса ҳам Retromobile сизга албатта ёқади. Биз бу каби автомобиллар фақатгина миллионерлар учун эмаслигини кўрсатмоқсимиз. Махсус секциямизда 30 йил аввал ишлаб чиқарилган машиналарни кўриш мумкин. Уларнинг баъзилари 25 минг евродан арзон нархда сотилади. Беш минг еврога ҳам топиш мумкин.

Экпозиция 11 февральгача давом этади.

Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх