Huawei 1
Покистонда жангарилар ҳужумига учраган 10 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон вилояти пойтахти Кветта шаҳрида содир бўлган террорчилик ҳужумида 10 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳарбийлар колоннаси масофадан бошқариладиган қўлбола портловчи қурилма ёрдамида нишонга олинган. Ҳужум учун жавобгарликни “Балужистон озодлик армияси” ўз зиммасига олган. Гуруҳ ўз баёнотида Покистон армиясига қарши ҳужумларни кучайтиришга ваъда берган.

“Бизнинг озодлик учун курашимизни ҳеч нарса тўхтатолмайди, душманга қарши барча кучимиз билан зарба беришда давом этамиз”, дейилади жангарилар мурожаатида.

Вазият кескинлашгани ортидан Покистон армияси Ҳайбер-Пахтунхво вилоятининг Банну туманида контртеррористик операция ўтказган. Покистон Қуролли кучлари Жамоатчилик билан алоқалар бўйича бошқармаси берган маълумотга кўра, камида 6 нафар жангари йўқ қилинган, яна 4 нафари яраланган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42704 | Инструменты