Ширин газланган ичимликлар суякларни мўртлаштириши мумкин, чунки улар таркибида калцийни ювадиган ортофосфор кислотаси мавжуд. Бу ҳақда «Москва 24» нашрига диетолог Елена Соломатина маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу, айниқса, кексалар ва болалар учун хавфлидир. Шифокорнинг қўшимча қилишича, ичимликдаги кўп миқдордаги шакар гипергликемияни - асабийлашиш, чарчоқ ва ташвиш ҳолатини қўзғатиши мумкин. Шу сабабли, мия шакарнинг қўшимча дозасини талаб қилиши мумкин.
«Агар шакар билан таъминланган энергия тўлиқ сарфланмаса, ёғ тўқималари ҳосил бўлади. Ҳужайралар шакарни ўтказишни тўхтатади, шунинг учун у қон оқими орқали айлана бошлайди ва томирларга урилади. Шикастланган жойларда зарарли холестерин тўпланади, у қуйқа ва тромбларга сабаб бўлиши мумкин», деди Соломатина.
Унинг қўшимча қилишича, газланган ичимликлар микробиомага салбий таъсир кўрсатади ва ҳимоя функцияларини камайтиради. Хатарлардан қочиш учун шифокор уни тоза ичимлик суви билан алмаштиришни маслаҳат берди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42703 | Инструменты