Ўзбекистон оркестрлари бирлашмаси томонидан ташкил этилган концерт дастуридан уруш йиллари куйланган ҳарбий ва ватанпарварликни мадх этувчи куй-қўшиқлар ўрин олди.

Концертга 200 дан зиёд уруш ва меҳнат фаҳрийлари, нуронийлар, кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда ногиронлиги мавжуд фуқаролар таклиф этилди. Мазкур тадбир ғалабанинг 73 йиллигига муносиб туҳфа бўлди.

Томошабинларнинг фикрига кўра концертда куйланган қўшиқлар уруш йилларидаги мудхиш кунларни, ўз жонини фидо қилган мард ва жасур инсонларни ёдга солди.

Концертда севимли санъаткорлар томонидан ўз даврида халқимизнинг қалбига сингиб кетган куй-қўшиқлари куйланди. Томошабинларга театрлаштирилган саҳна кўриниши ҳам намойиш этилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 121500 | Инструменты