Huawei 1
2023 йилнинг дастлабки 6 ойида ажратилган ипотека кредитларининг 85 фоизи уй-жойларни сотиб олиш мақсадида ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келган — МБ ҳисоботи

Марказий банк 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи якунлари бўйича “Молиявий барқарорлик шарҳи”ни эълон қилди. Унда кўчмас мулк бозоридаги талаб ва таклиф ўртасидаги юзага келган номутаносиблик оқибатида 2023 йил I ярим йиллигида уй-жойларнинг бозор нархи фундаментал нархидан ўртача 36 фоизга ортиқча баҳоланиши кузатилгани маълум қилинган.

Қайд этилишча, 2023 йил 1 июль ҳолатига миллий ва хорижий валютадаги уй-жой нархлари индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 21 ҳамда 13 бирликка ошган. Уй-жой нархларининг нафақат миллий валютадаги, балки АҚШ долларидаги индексининг ҳам юқори суръатларда шаклланиши спекуляция қилиш мақсадида кўчмас мулкка бўлган талабнинг янада ортишига туртки бўлмоқда.

2023 йил I ярим йиллигида қурилиш-монтаж ишлари нархларининг йиллик ўсиш суръати пасаювчи трендни кўрсатган.

Уй-жой олди-сотди шартномалари сонидаги ўзгаришлар кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ва талаб ошаётганлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида тижорат банклари томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари кўчмас мулк бозорида талабни оширмоқда.

Ҳисоботга кўра, 2023 йил I ярим йиллигида кўчмас мулк олди- сотди шартномалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 фоизга ошган. Хусусан, 2023 йил I ярим йиллигига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ҳар мингта аҳолига 16 та ипотека кредит олувчилар сони тўғри келган.

2023 йил I ярим йиллигида ажратилган ипотека кредитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси 18,2 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,6 фоиз бандга юқорироқ шаклланди. Тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари 2023 йил I ярим йиллигида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга ошди.

Жорий йил I ярим йиллиги давомида ажратилган ипотека кредитларининг энг юқори улуш (85 фоиз) уй-жойларни сотиб олиш мақсадида ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52909 | Инструменты