22 апрель куни ўлчовли олтин қуймаларнинг нархи янги рекорд кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
1 грамм олтин 1 млн 493 минг 470 сўм бўлиб, ўтган кунга нисбатан 38 минг 550 сўм ёки 2,7%га қимматлашди. 5 граммлик ўлчовли қуйма 7 млн 467 минг сўмдан сотилмоқда.
Регулятор томонидан олтин қуймалари бўйича тақдим қилинган маълумотга кўра:
5 грамм ўлчовли олтин қуйма нархи 7 млн 467 минг сўм;
10 грамм олтин қуйма нархи 14 млн 935 минг сом;
20 грамм олтин қуйма нархи 29 млн 869 минг сўм;
50 грамм олтин қуйма нархи 74 млн 673 минг сўм;
100 грамм олтин қуйма нархи 149 млн 347 минг сўмни ташкил қилади.
22 апрель куни олтиннинг жаҳон котировкалари троя унцияси учун $3500га яқинлашди.
Хабар нашр қилинаётган вақтда олтиннинг глобал нархи 1 троя унцияси учун $3481,7ни ташкил қилди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты