Huawei 1
Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади

“Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

- Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади;

- Тошкент тиббиёт академиясининг марказий илмий-текшириш лабораторияси негизида Тиббиёт илмий-инновацион тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилади;

- Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этилади;

- Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Тошкент давлат тиббиёт университети клиникалари этиб қайта номланади;

- Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади;

- Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ва Тошкент давлат стоматология институти академик лицейи Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-, 2- ва 3-сон академик лицейлари этиб қайта номланади.

Таълим дастурларини халқаро тиббий таълим стандартларига мувофиқлаштириб, компетенцияларга асосланган тиббий таълим дастурларини жорий этиш Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Университет тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

 2025/2026 ўқув йилидан магистратурада босқичма-босқич хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этади.

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари Университет талабалари учун клиник амалиёт базалари этиб белгиланади.

Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2025/2026 ўқув йилидан бошланади. 

 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42403 | Инструменты