Ислом молияси Марказий Осиё мамлакатларига 2 млрд доллар олиб келади — ЕТБ

Ислом молияси Евросиё тараққиёт банки (ЕТБ) билан воситачилик орқали 2028 йилгача Марказий Осиё мамлакатларига янги сармоялар ва қўшимча 2 миллиард доллар олиб келади. Бу ҳақда ЕТБ бошқаруви раиси ўринбосари Руслан Даленовга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Ислом молияси Марказий Осиё мамлакатларига янги инвестициялар, молиявий тизимни мустаҳкамлаш, ички молиявий ресурсларни сафарбар қилиш, молиявий маҳсулотларни диверсификация қилиш, аҳоли талабини қондириш ва 2028 йилга қадар ЕТБ билан воситачиликда қўшимча 2 миллиард доллар олиб келиши мумкин, — дейди Даленов.

У банк исломий молиялаштиришни олиб бориши учун 20 йиллик тажриба, Марказий Осиё мамлакатларидаги офислар, кенг мижозлар базаси ва одатдаги банк хизматларини исломий банк хизматлари билан бирлаштириш имконияти борлигини айтди.

2024 йилда ЕТБ Ислом тараққиёт банки (ИTБ) кўмагида ички ҳужжатларни ишлаб чиқади ва процедураларни йўлга қўяди, 2025 йилда эса тўлиқ форматда Ислом ойнасини ишга туширади.

Даленов биринчи навбатда тажриба орттириш ва йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни бошлаш ҳамда Марказий Осиёда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини берадиган тажриба лойиҳалари ишга туширилишини айтди.

ЕТБ минтақада янги инвестицияларни жалб қилиб, минтақа мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантириш учун янги воситалар таклиф этиб, исломий молиялаштиришнинг фаол йўлбошчиси бўлишга интилмоқда, — деди у.
Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70113 | Инструменты