Huawei 1
Ўзбекистон тижорат банкларидаги энг фойдали автокредитлар рейтинги эълон қилинди

“Иқтисодий шарҳ” журнали таҳририяти 2024 йил январь ойи ҳолатига кўра Ўзбекистонда аҳолига берилган энг фойдали автокредитлар ҳақида шарҳ тайёрлади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йилнинг 11 ойи давомидаги мавжуд статистик маълумотларига кўра, банклар томонидан автокредитлар учун жами 34 660,6 млрд. сўм ажратилган.

Ҳозирги вақтда 31 тижорат банкидан атиги 21 таси бирламчи бозорда автомобил сотиб олиш учун кредит таклиф қилмоқда.

Ҳозирги кунда жисмоний шахслар учун бирламчи бозорда автотранспорт воситаларини харид қилиш учун: “Ўзагроэкспортбанк”, “Окто банк”, “Универсал банк”, “ЎзКДБ Банк”, “Мадад Инвест Банк”, “Капитал банк”, “Давр Банк”, “Гарант Банк” ва “ТБC Банк” кредит бермайди. Асосан, юқорида айтиб ўтилган банкларнинг бир нечтасида автокредит вақтинча тўхтатилган.

Баъзи банкларда автомобил нархининг 15%гача депозит, гаров, суғурта полиси ёки кафолат каби талаблар мавжуд. Бундан ташқари, фоиз ставкалари автомобил нархининг дастлабки тўловига қараб ўзгаради.

Натижаларга кўра, “Халқ банк” жисмоний шахслар учун фойдали автокредитлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бунга йиллик фоиз ставкаси 25%, дастлабки тўлов 25%, 5 йил муддатга ва 600 млн сўмгача ажратилган кредит суммаси ёрдам берди.

Таҳлилига кўра “Алоқа банк” 2-ўринни эгаллади. Банк қуйидаги шартлар асосида автокредитлар беради: йиллик фоиз ставкаси-10%, дастлабки тўлов-26%, кредит муддати-60 ой ва кредитнинг максимал миқдори-500 млн. сўм.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, “Ипотека банк” 3-ўринни эгаллади ва қуйидаги шартларда автокредитлар беради: йиллик фоиз ставкаси-26%, дастлабки тўлов-10% кредит муддати 60 ой ва максимал кредит миқдори 480 млн. сўм.

"Микрокредит банк" рейтингда 29-ўринда жойлашган бўлиб, ушбу банк ўз мижозларига қуйидаги шартларда автокредитлар таклиф этади: йиллик фоиз ставкаси – 29%, дастлабки тўлов - 30%, кредит муддати-60 ой ва максимал кредит миқдори 660 млн. сўмгача.

Шундай қилиб, “Асака банк” умумий рейтингда 30 ва 31-ўринларни эгаллаб, автокредитларни ажратиш учун қуйидаги шартларни белгилаб қўйди: дастлабки тўлов 30%, йиллик фоиз ставкаси мос равишда 31-30%, кредит муддати 48-60 ой, кредит миқдори эса 500 млн. сўмгача.

Баъзи тижорат банкларида фоиз ставкаларининг +4%гача бироз ўзгаргани кузатилмоқда, шунингдек, ўртача йиллик ставкаси ўзгариб, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ноябрь ойидаги шарҳи билан солиштирганда, жорий йилнинг январь ойида 27%ни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, “БРБ Банк” (24%) жисмоний шахсларга бирламчи бозорда автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун автокредитлар бўйича энг паст ставкани, энг юқори ставкаларни эса “Анор банк” (36%) ва “Асака банк” (31%) тақдим этади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 63011 | Инструменты