Huawei 1
Биржада бир ҳафта давомида 52 020 та битим тузилди, поливинилхлорид, буғдой ва шелуха нархи пасайди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 52 020 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,0% га камдир. Уларнинг 45,8% биржа савдоларига, қолган 54,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 121,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 769 та авторақамлар сотилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 23 808 та битим тузилди.

Поливинилхлорид

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 2 890,0 тонна поливинилхлорид қўйилди ва ундан 1 316,0 тоннаси, яъни 45,5% сотилди. 

Кўриб чиқилаётган даврда поливинилхлорид бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 110,2 минг сўмдан 11 100,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 та харидор иштирок этди.

Буғдой

Биржа савдолари орқали 10 465,0 тонна буғдой сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 093,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда буғдой бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 995,3 минг сўмдан 2 792,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 15 та харидор иштирок этди.

Шелуха

Ўтган ҳафтада 3 999,0 тонна шелуха биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 11 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 800,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 448,9 минг сўмдан 3 325,1 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42403 | Инструменты