21 апрель куни ўлчовли олтин қуймаларнинг нархи янги рекорд кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
1 грамм олтин 1 млн 454 минг 920 сўмга баҳоланмоқда. 5 граммлик ўлчовли қуйма 7 млн 275 минг сўмдан сотилмоқда.
Регулятор томонидан олтин қуймалари бўйича тақдим қилинган маълумотга кўра:
5 грамм ўлчовли олтин қуйма нархи 7 млн 275 минг сўм;
10 грамм олтин қуйма нархи 14 млн 549 минг сом;
20 грамм олтин қуйма нархи 29 млн 98 минг сўм;
50 грамм олтин қуйма нархи 72 млн 746 минг сўм;
100 грамм олтин қуйма нархи 145 млн 492 минг сўмни ташкил қилади.
21 апрель куни олтиннинг жаҳон котировкалари троя унцияси учун $3400га яқинлашди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты