Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧЛ 2-саралаш босқичида "Истиқлол"га қарши ўйнайди
Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокини бошлайди. "Темирйўлчилар" ОЧЛ иккинчи саралаш босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши майдонга чиқишади.
Ўйин Тошкентдаги "Локомотив" стадионида соат 15:00да бошланади. Учрашувни ливанлик Ҳуссайн Абу Яҳё бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
ОЧЛ-2020, 2-саралаш босқич
"Локомотив" стадиони, Тошкент. Соат 15:00
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Тожикистон)
Бош ҳакам: Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан).