«Манчестер Сити» клуби бош мураббий Хосеп Гвардиола мавсум якунида клубни тарк этишини расман тасдиқлади.
Клуб матбуот хизмати сўнгги 10 йил мобайнида клуб билан жами 20 та совринни қўлга киритган мутахассиснинг мухлислар билан хайрлашув видеосини эълон қилди.
«Кетишим сабаблари ҳақида сўраманг. Ҳеч қандай сабаб йўқ. Лекин қалбимнинг тубида биламан: кетадиган вақтим келди. Ҳеч нарса абадий эмас. Агар абадий бўлганида, мен бу ерда қолган бўлардим. Абадий қоладиган нарса — бу ҳиссиётлар, одамлар, хотиралар ва менинг «Манчестер Сити»га бўлган муҳаббатимдир», – деган испаниялик мутахассис.
Alpha version: 0.9.1.19 build 60709 | Инструменты