Huawei 1
ЖЧ-2018. "B" гуруҳи. Испания кичик фарқ билан Эронни мағлубиятга учратди

Россия майдонларида 2018 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқич иккинчи тур ўйинлари давом этмоқда.

Кеча "B" гуруҳида Эрон ва Испания терма жамоалари баҳс олиб боришди. "Қозон Арена"да бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида Испания терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Учрашув давомида форслар асосан ҳимояга эътибор қаратишди лекин 54-дақиқада эса ўз хатолари эвазига Диего Костанинг голига ёрдам бериб юборишди. Шу тариқа, "B" гуруҳида Португалия ва Испания гуруҳда карвонбошиликни қўлга олишди.

ЖЧ-2018. В гуруҳи.
Эрон – Испания – 0:1
Гол: 0:1 – 54 Диего Коста.
Эрон: Бейранванд, Пуралиганджи, Ҳуссайни, Резаян, Хажсафи (Муҳаммади, 69), Эззатоллахи, Иброҳими, Амири (Годдос, 86), Ансарифард (Жаҳонбаҳш, 74), Азмун, Тареми.
Испания: Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Иньеста (Коке, 71), Иско, Васкес (Асенсио, 80), Сильва, Диего Коста (Родриго, 89).
Огоҳлантиришлар: Амири (79).

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 51111 | Инструменты