Huawei
Константин Генич ва Георгий Черданцев "Эл класико"ни FUTBOL TV ва UZREPORT TV телеканалларида шарҳлашади

Хабарингиз бор, 18 декабрь куни Испания чемпионатида "Барселона" клуби "Реал"га қарши баҳс олиб боради.

Ўйин FUTBOL TV ва ва UZREPORT TV телеканалларида жонли эфирда намойиш қилинади. Ўйинга бўлган катта қизиқишни эътиборга олган ҳолда, бу учрашувни рус тилида шарҳлаб бориш учун таниқли россиялик шарҳловчилар Константин Генич ва Георгий Черданцев таклиф қилинди.

Дастлаб улар шу куни 22:00да жонли эфирда намойиш қилинадиган FUTBOL TV телеканалидаги FAN TIME кўрсатувида иштирок этишади. Кўрсатувга ташриф буюрган мухлислар билан суҳбат ва савол-жавобдан кейин эса ўйинни шарҳлаб бориш учун FUTBOL TV телеканалига йўл олишади.

 FAN TIME кўрсатувида иштирок этишни истаган мухлислар қуйидаги телефонга мурожаат қилишлари мумкин: +998909033136


Комментарии: 3
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • Alhamdulillah
    Alhamdulillah 5 месяцев назад

    Davron Fayziyev bilan Xayrulla Hamidovchi? Ular uzbek tilida sharhlashadimi?

  • Bahrom
    Bahrom 5 месяцев назад

    Ozbek tilidi sharxlanmaydimi

  • Jamshidbeck
    Jamshidbeck 5 месяцев назад

    Davron Fayziyev va Hayrulla Hamidovlardek sharhlay olishmaydi-da baribir.


Вверх