Huawei 2
Криштиану Роналдудан майдон ташқарисидаги рекорд: Унинг Инстаграмдаги обуначилари сони 200 млн.га етди

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги обуначилари сони 200 миллионга етди. Ҳозирда дунёдаги ҳеч қайси инсон ижтимоий тармоқда бунча обуначига эга эмас.

Роналдунинг ўзи мазкур ҳодисага қуйидагича муносабат билдирди: "Вау, 200 миллион!!! Ушбу сайёҳатни ҳар куни мен билан баҳам кўраётган ҳамма-ҳаммага раҳмат!"

Маълумот учун, Инстаграмда мазкур ижтимоий тармоқнинг ўзи ҳам саҳифага эга бўлиб, у ерда обуначилар сони 330 миллиондан ошиқроқ. Роналду 200 миллион обуначига эга биринчи инсон бўлди.

Бу борада кейинги ўринларда америкалик қўшиқчи Ариана Гранде (173 миллион) ва актёр Дуэйн "Қоя" Жонсон (170 миллион) туради.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga