Huawei 1
“Навбаҳор” шифокори Деҳли-Тошкент авиарейсида йўловчи ҳаётини сақлаб қолди

“Навбаҳор” шифокори Деҳли-Тошкент йўналишидаги авиарейсда йўловчининг ҳаёти сақлаб қолинишига сабабчи бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “Мумбай Сити” билан ўйиндан қайтаётган “Навбаҳор” ПФК делегацияси ўрин олган бортда Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти ўтказиб қайтаётган йўловчи ўзини жуда ёмон ҳис қилган.

“Жамоамиз шифокори Жаҳонгир Нуриддинов ушбу беморга биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатди. Шифокоримизнинг тезкор ҳаракатлари билан бемор ўзига келди ва оиласи бағрига соғ-саломат қайтди”, дейилади манба хабарида.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90806 | Инструменты