Huawei 1
Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийси унвон ва медаллар билан мукофотланади

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоасини унвон ва медаллар билан тақдирлади. Шунингдек, ўйинни Sport телеканалида шарҳлаган шарҳловчилар «Шуҳрат» медали билан мукофотланди. Фармон матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

«Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида футбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада мислсиз жасорат ва матонат намуналарини кўрсатгани, Осиё кубогини қўлга киритиб, ўзбек футболи тарихида янги бир шонли саҳифа очгани, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишида фаол иштирок этиб келаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин», — дейилади фамон матнида.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Исмоилов Исломбек Муродбек ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийси

«Келажак бунёдкори» медали билан

Абдукаримов Миразиз Эркин ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Абдуллаев Фариджон Нодиржон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Абдумўминов Азизбек Икромжон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Алиев Асилбек Равшанжон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Баходирхонов Муминхон Иссохон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Ботиралиев Ҳожиакбар Хайрулло ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Еримбетов Азизбек Мухаммед Али ули – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Избасканов Бахадир Махсетбаевич – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Махмуджонов Дилёрбек Санжарбек ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Мурадов Амирхон Шухрат ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Мусаханов Муҳаммадали Алижонович – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Муҳаммадов Акбар Алишерович – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Рустамжонов Неъматуллоҳ Шуҳратжон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Рустамов Жамшидбек Аброржон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Саидмуродов Беҳрўз Ғайрат ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Сарсенбаев Нурбек Рахатович – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Содиқов Сайфиддин Бахтиёр ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Фазлиддинов Абдуллоҳ Зайлиддин ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Хакимов Муҳаммад Улуғбек ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Хасанов Садриддин Зайниддин ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Ҳабибуллаев Муҳаммад Қодиржон ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Шокиров Иброхим Жамшид ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

Шукуруллаев Абубакир Азиз ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси

«Шуҳрат» медали билан

Отабек Рустамович Жўраев – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси

Орифжон Баҳодирович Толипов – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири.

Футболчи ва мураббийларга автомобиллар ҳам берилади

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бугун, 19:00 дан сўнг Тошкентга қайтади. Чемпионларни кутиб олиш маросимида уларга автомобиллар ҳам совға қилинади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42402 | Инструменты