Huawei 1
Париж-2024: Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг якуний таркиби маълум қилинди

Тимур Кападзе бошчилигидаги Олимпия терма жамоасининг якуний 18 кишилик таркиби эълон қилинди. 

Яна 4 футболчи 18 кишилик таркибдан кимдир жароҳат олса, ўрнига таркибга қўшилиши мумкин. Таркибдаги биринчи рақамдан 18-рақамгача бўлган футболчилар “заявка”даги футболчилар сирасига киради. 19—22-рақамдаги футболчилар эса ФИФА томонидан рухсат берилган фавқулодда ҳолатлардагина жамоага ёрдам бериши мумкин. 

Ўзбекистон Олимпия термасининг таркиби:

1. Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”);

2. Саидзамат Мирсаидов (“Олимпик”);

3. Абдуқодир Ҳусанов (“Ланс”);

4. Хусниддин Алиқулов (“Ризеспор”);

5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев (“Пахтакор”);

6. Иброхимхалил Йўлдошев (“Қайрат”);

7. Аббосбек Файзуллаев (“ЦСКА”)

8. Руслан Жиянов (“Навбаҳор”);

9. Ҳусаин Норчаев (“Нефтчи”).

10. Жасур Жалолиддинов (“Нефтчи”);

11. Остон Ўрунов (“Персеполис”);

12. Владимир Назаров (“Пахтакор”);

13. Зафармурод Абдираҳматов (“Насаф”);

14. Элдор Шомуродов (“Рома”);

15. Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”);

16. Асадбек Раҳимжонов (“Олимпик”);

17. Диёр Холматов (“Пахтакор”);

18. Абдурауф Бўриев (“Пахтакор”);

Захира ўйинчилари: 

19. Иброҳим Иброҳимов (“Пахтакор”)

20. Алишер Одилов (“Олимпик”);

21. Бехруз Асқаров (“Пахтакор”);

22. Ҳамидулло Абдунабиев (“Олимпик”);

Маълумот учун, Париж—2024 Олимпиадасида Ўзбекистон U23 жамоаси Олимпиадада C гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон U23 термаси гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб боради. Испания билан ўйин 24 июль куни бўлиб ўтади.

Izohlar: 1
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90806 | Инструменты