Huawei 1
Самвел Бабаян «Навбаҳор»ни тарк этди

«Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаяннинг соғлигида муаммолар юзага келганлиги ва даволаниш кўп вақтни талаб этиши боис, «Навбаҳор» клуби раҳбарияти ҳамда жамоа бош мураббийи ўртасидаги ўзаро келишувга асосан, Самвел Бабаяннинг клуб билан тузилган шартномаси бекор қилинди

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян 2021 йилги мавсум якунланганидан сўнг, жамоага бош мураббий этиб тайинланганди.

Унинг қўл остида «лочинлар» ортда қолган 2,5 йил давомида Суперлигада 64 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба, 20 та дуранг ва 11 та мағлубиятни қайд этиб, тўплар нисбати 83:45 ни ташкил этган ҳолда, жами 119 очко тўплашди. 

Самвел Вячеславович бошқарувида «Навбаҳор» Суперлигада 2022 йили 2-ўрин, 2023 йили эса 3-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса 2022 йили финалга, 2023 йили эса ярим финалга қадар етиб борди.

Шунингдек, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 2023/2024 йиллар мавсуми баҳсларида иштирок этган «лочинлар» қитъамизнинг мазкур нуфузли мусобақасининг 1/8 финалигача етиб боришди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90806 | Инструменты