Huawei 1
Саутгейт Англия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди, бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси (FA) малум қилди.

Охирги Евро-2024да Англия терма жамоаси финалда Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Саутгейт Англия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келаётганди, унинг шартномаси декабрда якунига етади. Унинг қўл остидаги жамоа кетма-кет икки евро финалда мағлуб бўлди, ЖЧ-2018да ярим финалга, ЖЧ-2022да чорак финалга чиқди.

“Инглиз сифатида терма жамоада ўйнаш ва унга мураббийлик қилиш шараф эди. Бу мен учун ҳамма нарсани англатарди ва мен унга боримни бердим. Аммо ўзгаришлар ва янги бобнинг вақти келди. "Якшанба куни Берлинда Испанияга қарши кечган финал менинг Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйиним бўлди", деди Саутгейт.

Унинг қўл остида Англия термаси 102 учрашув ўтказиб, 61 ғалаба қозонган, 24 марта дуранг ўйнаган ва 17 марта мағлубият аламини тотиб кўрган. Саутгейт Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида тарихдаги ғалабалар сони бўйича учинчи ўринда, Алф Рамсай (69) ва Уолтер Уинтерботтом (78) кўпроқ ўйин ўтказган.

Англия терма жамоасининг Евро финалдаги иккала сафари ҳам Саутгейт бошчилигида бўлиб ўтди, бунга аввалроқ терма жамоада ҳеч ким эриша олмаганди.

53 ёшли Саутгейт бунгача «Мидлсбро» ва Англия ёшлар терма жамоасини бошқарган.

Саутгейт футболчи сифатида "Кристал Пелас", "Астон Вилла" ва «Мидлсбро» клубларида ўйнаган. У Англия терма жамоаси сафида 57 та ўйин ўтказган ва иккита гол урган, иккита Европа чемпионати (1996, 2000) ва иккита жаҳон чемпионатларида (1998, 2002) иштирок этган. Евро-1996 ярим финалида Германияга қарши ўйинда Саутгейт ўйинда ҳал қилувчи пенальтини амалга ошира олмади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90806 | Инструменты