Топ-5 лиганинг қайси клублари ёшларга кўпроқ ишонади?

Сўнгги пайтларда ўсмирлар юқори лигаларда асосий таркибда майдонга туша бошлашди. Европанинг асосий чемпионатларидан қайси жамоалар ўз ёш футболчиларига кўпроқ ишонади?

1-ўрин - "Барселона" 

Ла Лигада каталонияликлар 19 ёшгача бўлган беш нафар футболчини майдонга туширишмоқда. Улар 2621 дақиқа ҳаракат қилишган.

2-ўрин - "Реймс"

Лига 1нинг яна бир жамоасида олти нафар ўсмир асосий таркиб футболчисига айланмоқда. Улар биргаликда 1867 дақиқани майдонда ўтказишган. 

3-ўрин - "ПСЖ"

Париж жамоаси Лига 1да 6 нафар У-19 футболчисини майдонга туширмоқда. Умуман олганда, бу ёшлар 1807 дақиқа ҳаракат қилишган.

4-ўрин – "Монако"

Беш нафар ўсмир Лига 1да "Монако" сафида ўйнамоқда. Улар биргаликда 1468 дақиқа тўп сурган.

5-ўрин - "РБ Лейпциг"

Бундеслига клуби айни вақтда 19 ёшгача бўлган тўрт нафар футболчини майдонга туширмоқда. Бу йигитлар майдонда умумий ҳисобда 1243 дақиқа ўтказишган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42100 | Инструменты