Аввал хабар берганимиздек, бугун 5 январь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Жиззах вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолатни ўрганиш учун Жиззах шаҳрига ташриф буюрди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун 5 январь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Жиззах вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолатни ўрганиш учун Жиззах шаҳрига ташриф буюрди.
Даставвал, Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти Жиззах футбол федерацияси президенти, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев билан учрашиб, вилоятда футболни оммавийлаштириш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашишди.
Кейин Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Сўғдиёна" ПФК стадионига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Стадионда машғулот олиб бораётган Янги мавсумда клублар олдига қўйиладиган талабаларда болалар футболини ривожлантиришга катта аҳамият қаратилган бўлиб, ҳар бир клуб қошидаги турли ёшдаги болалар гуруҳлари иштирокида Республика биринчиликлари ўтказиш кўзда тутилганди.
Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоят футбол федерацияси президенти Эргаш Солиев ва "Сўғдиёна" ПФК президенти Ўктам Маҳмуджонов билан биргаликда клуб қошида машғулот олиб бораётган болалар гуруҳлари аъзолари билан суҳбатлашиб, уларга яратилган зарур шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Сўнгра болалар гуруҳларига совға сифатила тўплар тақдим қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти "Сўғдиёна" ПФК қошидаги аёллар жамоаси ва аъзолари билан ҳам учрашиб, уларнинг машғулотлари билан яқиндан танишди. Сўнгра уларга ҳам тўплар совға қилинди.
Кейин Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Сўғдиёна" ПФК қошидаги мини-футбол жамоаси учун яратилган шарт-шароитлар, машғулот ва ўйинлар ўтказиладиган заллар, сузиш ҳавзаси жойлашган спорт иншооти билан танишди.
Шундан сўнга, "Сўғдиёна" ПФК қошида ташкил этиладиган академия учун ажратилган ерга бориб, у ердаги ҳолатни кўздан кечирди. Кейин эса ЎФФ вакиллари "Сўғдиёна" ПФК спорт базасига ташриф буюришди. У ерда бош мураббийи Александр Мочиниов бошчилигида машғулот олиб бораётган жамоа аъзолари билан суҳбат қурилди. Машғулотлар кунига неча маҳал, қай тартибда олиб борилаётгани Александр Мочинов томонидан ЎФФ раҳбариятига маълумот берилди.
Куннинг иккинчи қисмида Умид Аҳмаджонов Жиззах вилояти футбол федерацияси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вилоят футбол федерациясининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди. ЎФФ президенти томонидан Жиззах ФФдаги кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш алоҳида топшириқ сифатида берилди. Шунингдек, йил давомида болалар мусобақаларини кўпроқ ташкил қилиш зарурлиги уқтирилди. Вилоятдаги футбол мактаблари ва футбол интернатлари фаолиятини жиддий назоратга олиш, у ердаги мураббийлар савиясини алоҳида баҳолаб бориш, футболчиларни қабул қилиш жараёнида ЎФФ вакиллари иштирокини таъминлаш борасида зарур кўрсатмалар берилди.
Умид Аҳмаджонов билан биргаликда ишчи гуруҳ таркибида Жиззахга ташриф буюрган Ўзбекистон футбол федерацияси бошқарма бошлиқлари вилоят ФФдаги ишларни тартибга келтириш борасида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш учун ёрдам беришлари таъкидлаб ўтилди.
Шу билан Жиззах вилояти ФФга уюштирилган сафар ниҳоясига етди. Қайд этиш керакки, шахсан ЎФФ президенти томонидан бундай сафарлар бошқа вилоятларга ҳам уюштирилиб, жойлардаги ҳолатларни ўрганиш режалаштирилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 101002 | Инструменты