Huawei 1
Ўзбекистон Мисрга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртага Париж Олимпиадасидаги навбатдаги ўйинини Мисрга қарши ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда майдонга тушади.

Учрашувни эса океаниялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Кавана-Вауф Кемпбелл (Янги Зеландия), унга қанотларда Тревис Исаак (Янги Зеландия) ва Мутукера Бернард (Соломон ороллари) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Ҳамилтон Одеттега (Ямайка) топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Миср ўртасидаги ўйин 27 июль соат 20:00 да “Stade de la Beaujoire” — “Bojuar” стадионида бўлиб ўтади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90806 | Инструменты