Ўзбекистон ноябрдаги ФИФА кунларида Дубайдаги мини турнирда қатнашади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Дубайдаги халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Турнирда Ўзбекистондан ташқари Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Эрон, Миср ва Кабо Верде терма жамоалари иштирок этади. Учрашувлар «Ан-Насср» клуби қарашли «Ал-Мактум» стадионида бўлиб ўтади.

14 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс натижасидан қатъи назар Кабо Верде ёки Эрон билан баҳслашади. Ярим финал жуфтликларида ютганлар финалда, мағлубиятга учраган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда иштирок этади.

Кабо Верде ҳамда Эрон жамоалари ўртасидаги баҳс 13 ноябрь кунига белгиланган, 3-ўрин учун кечадиган баҳс 17 ноябрь, финал учрашуви эса 18 ноябрь куни бўлиб ўтиши белгиланган. Барча учрашувлар Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 120808 | Инструменты