Uzreport World
Япониянинг "Йокогама" клуби 52 ёшли футболчиси Казуйоши Миура билан шартномани узайтирди

Япониянинг "Йокогама" футбол клуби ўз расмий сайтида ҳужумчи Казуйоши Миура билан шартномани 2020 йилнинг охирига қадар узайтирганини маълум қилди.

Футболчи ўз фаолиятини 1986 йилда Бразилиянинг «Сантос» клубида бошлаган бўлиб, ҳозирга келиб у 35-футбол мавсумини ўтказмоқда.

Миура 26 февраль куни 52 ёшни қаршилайди.«Йокогама» сафида у 2005 йилдан буён ўйнамоқда.

Ўз вақтида мазкур футболчи Япония терма жамоаси сафида кўп бор Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказиб, терма жамоамиз дарвозасини ишғол қилган.  Умумий ҳисобда Миура Япония терма жамоаси сафида 89та ўйинда 55та гол урган.

Комментарии: 10
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх