Huawei 1
Зидан Саудия Арабистони терма жамоасида иш бошлаши мумкин

"Реал" собиқ устози Зинедин Зидан Саудия Арабистони терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Аввалроқ, Роберто Манчини яқин орада ўз лавозими тарк этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Бевосита Зиданнинг ўзи бу хабарга қандай муносабат билдиргани ҳозирча номаълум. Қатор манбалар, мутахассиснинг ўзи ҳали ҳам Франция терма жамоасини кутаётганини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хави Осиёнинг бошқа бир вакили Қатар терма жамоасида иш бошлаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 102218 | Инструменты