Huawei 1
Бахтиёр Ахунбабаев Наманган вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Бахтиёр Ахунбабаев Наманган вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини (магистратура) тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда “Наманганагромаш” АЖда муҳандис-конструктор сифатида бошлаган. 2001-2006 йилларда Наманган вилоят статистика бошқармасида Энергетика, транспорт ва алоқа бўлими иқтисодчиси, бўлим бошлиғи, Коммуникациялар ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўлими бошлиғи, Саноат бўлими бошлиғи, Йиғма ишлар бўлими бошлиғи, 2006-2007 йилларда “Намангандонмаҳсулот” АЖда бош иқтисодчи лавозимларида ишлаган.

2007-2011 йилларда вилоят ҳокимлигида Саноат бўлимида мутахассис, бош мутахассис, 2011-2018 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси директори, 2018-2021 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхонаси директори сифатида фаолият кўрсатган.

Ахунбабаев Бахтиёр Латифханович 2021 йилдан тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 30 августдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90800 | Инструменты