Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинлов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига кўра амалга оширилди.

Маълумот учун, Барҳаёт Мелиев 1987 йил 9 мартда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган. Тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50720 | Инструменты