Huawei 1
Элёрбек Каримов Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Элёрбек Каримов Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Элёрбек Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты