Италия Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони 25−26 апрель кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида маълум қилинди.
26−27 апрель кунлари эса Қозоғистон Жоржа Мелонини қабул қилади. 27 апрель куни Остона шаҳрида "Марказий Осиё — Италия" биринчи саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган.
2023 йил июнь ойида Рим шаҳрига борган Шавкат Мирзиёев Кижи саройида Жоржа Мелони билан музокара ўтказганди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42402 | Инструменты