Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Абу Даби шаҳридаги нуфузли тадбирда иштирок этди

2024 йил 4 февраль куни Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Инсоний биродарлик кенгаши йиғилиши доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, Инсоний биродарлик кенгаши Инсоний биродарлик тўғрисидаги ҳужжатда баён этилган тамойилларни амалга ошириш учун ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан иборат бўлган турли миллат вакиллари ўртасида мулоқот ва фикр алмашишни ривожлантиришга қаратилган ташаббусдир.

2019 йил Абу Даби шаҳрида имзоланган “Инсоний биродарлик ҳақидаги ҳужжат” қабул қилинганининг беш йиллиги нишонланмоқда. Жорий йил Инсоний биродарлик кенгаши биринчи марта жаҳон етакчилари ва халқаро расмий вакиллар иштирокида ўтказилади. У барқарор келажакка алоҳида эътибор қаратиш, бирдамлик ва биродарлик қадриятлари руҳини ўзида мужассамлаштиришда ёшлар ва аёлларнинг ҳал қилувчи ролини эътироф этишга қаратилган.

Кенгаш кўплаб диний пешволар, муфтийлар билан мулоқот қилиш, сессиялар давомида маърузачилар ўртасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун кенг имконият бўлиб хизмат қилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 60221 | Инструменты