Музаффар Арипов Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Музаффар Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Пискент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Якубов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 50908 | Инструменты