Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўртасидаги музокаралар дўстона ва конструктив руҳда бошланди. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.
Музокаралар давомида икки томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга, хусусан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 121500 | Инструменты