Huawei 1
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги йиғилиш якунида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари 2035 йилгача кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурининг янги таҳририни қабул қилдлар. Ушбу ҳужжат, аввало, ўзаро  инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, ШҲТ мамлакатлари аҳолиси ҳаёти даражасини ошириш мақсадида комплекс ва мувозанатлашган иқтисодий тараққиётни тезлаштиришга қаратилган. Ўтган галги дастур 2003 йилда қабул қилинган ва 2030 йилда унинг амал қилиш муддати якунига етади.

Янги дастурга асосан, ШҲТга аъзо давлатлар яқин келажакда, яъни 2025 йилгача инновацион ва “яшил” технологияларни қўллаган ҳолда истиқболли дастурлар ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишга киришади.

Ўрта истиқболда, яъни 2030 йилгача ШҲТ доирасида савдо ва инвестиция, хизматлар ва электрон савдони илгари суриш, шунингдек, савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш соҳаларида қоидаларни ишлаб чиқиш йўли билан миллий иқтисодиётларни ўзгартиришни таъминлаш режалаштирилган.

Узоқ муддатли истиқбол, яъни 2035 йилгача Ташкилот мамлакатларига миллий иқтисодиётларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ва рақамли ўзгаришини таъминлаш вазифаси қўйилган. Бу рақамли технологияларни жорий этиш,товарлар, капитал, хизмат ва технологияларнинг эркин ҳаракатланишини изчил рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратиш йўли билан амалга оширилади. Мазкур вазифа ШҲТ Хартиясида ҳам ўз ифодасини топган.

Дастурда савдо ва инвестиция, банк ва молия, транспорт ва логистика, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, божхона, инновациялар, ахборот-коммуникация технологиялари, ҳудудий ривожланиш, минтақалараро алоқалар, туризм, экология, таълим ва бошқа жабҳалар устувор йўналишлар сифатида танлаб олинган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62411 | Инструменты