Huawei 1
Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар ҳукумат вакиллари трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини муҳокама қилишди

Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар транспорт вазирликлари ва темир йўл маъмурияти раҳбарияти иштирокида тўрт томонлама учрашув ўтказилди.

Учрашувда трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақасида транспорт алоқалари ва савдо муносабатларини ривожлантиришда ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади.

Музокараларда делегациялар лойиҳанинг турли жиҳатларини, жумладан, молиялаштириш механизмлари, қурилиш масалалари, техник тафсилотларни муҳокама этди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50217 | Инструменты