Мазкур битим жиноятчиларни ушлаб бериш ва унинг асослари ҳақида бўлиб, шу йўналишда ҳамкорликни белгилаб беради.
“Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги экстрадиция тўғрисидаги Битим 2018 йил 30 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
Битимда томонларнинг ушлаб бериш бўйича мажбуриятлари, ушлаб бериш учун асос бўладиган жиноятлар, рад қилишнинг мажбурий ва ихтиёрий асослари, кечиктирилган ёки шартли топшириш ҳамда ҳамкорликнинг мазкур соҳага доир бошқа масалалар белгиланган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52413 | Инструменты