Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
23 апрель – чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича қисқа муддатли момақалдироли ёмғирлар ёғиши мумкин.
24-25 апрель кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Дам олиш кунлари кузатилган салқин ҳаводан сўнг, ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда. Бугун кундузи республика бўйича ҳарорат 20-25 даража, иш ҳафтасининг охирига келиб 25-30 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 31-33 даражагача бўлади.
Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади, 24-25 апрелда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
21-22 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун кечга томон ва эртага куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-24 даража бўлади.
23-25 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 25-28 даражагача кўтарилади. Ҳарорат асосан кечалари 12-15 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты