Қозоғистонда Chevrolet автомобилларининг сотуви қарийб 3 баробарга қисқарди

2024 йилнинг май ойида Қозоғистонда 12 032 дона янги енгил автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,2 фоизга кам.

Хусусан, ўтган ой давомида қўшни республикада Chevrolet бренди остида 1345 дона автомобил сотилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг май ойида 3300 донани ташкил қилган.

2024 йилнинг январ-май ойларидаги умумий кўрсаткич эса 6159 донани ташкил этган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг дастлабки 5 ойи давомида қўшни республикада 17 636 та Chevrolet автомобили харид қилинган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70113 | Инструменты