Huawei 1
“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбарига ўринбосар тайинланди

21 апрел куни Бобур Ҳусниддинович Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Бобур Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг декабр ойида Асроржон Акрамович Асқаров “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты