10 апрель — Абдулла Қодирий таваллуд топган кун
Абдулла Қодирий миллий адиб, миллатнинг жонкуяр ижодкори. Унинг таваллудига 126 йил тўлди.
Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил Тошкентда бадавлат савдгар оиласида туғилган. Аввалига мусулмон мактабида (1904-1906), кейин — рус-тузем мактабида (1908-1012) ўқиб, муваффақиятли якунлаган. 1912 йил келиб, Абдулла Қодирийнинг нисбатан биринчи адабий таржрибалари бошланади. Ўзининг илк нашр этилган асарларида – “Хотинбоз” (1915) ва “Бахтсиз куёв” (1915) ҳикояларида эски ўзбек турмушининг чизгилари ҳажвиёна ифодаланган. 1915-1917 йиллар Қодирий Абдул Қосим мадрасасида араб ва форс тилларини астойдил ўрганади.
Абдулла Қодирий 1924-1925 йилларда В. Я. Брюсов номидаги Москва адабий курсларида ўқийди, сўнгра, 1925-1926 йиллар Тошкентда, “Муштум” ўзбек ҳажвий журналида ишлайди. У ерда китобхоннинг катта муваффақиятига сазовор бўлган ижодкорнинг ҳажвий ҳикоялари ва фельетонлари чоп этилади. Қодирийнинг роман ва қиссалари (“Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”), шунингдек, жамоавий ижоди (“Обид Кетмон” қиссаси) XIX аср тошкентлик ва қўқонлик ўзбеклар ҳаётига бағишланган. “Ўтган кунлар” романи катта шуҳрат қозонган. Барча зиёлилар ушбу китобни ўқишга интилган. Ва ҳатто, саводсиз кишилар уни тинглаш учун гуруҳ бўлиб тўпланишган. Кўплаб ўзбек оилаларида романнинг Отабек ва Кумуш қаҳрамонларининг исмлари пайдо бўла бошлаган.
Абдулла Қодирий қатағон қилинган. 1937 йилнинг 31 декабрида “халқ душмани” сифатида ҳибсга олинади, бунга ҳасадгўй “қаламкаш ҳамкасблари” қўл урган. 1938 йилнинг 4 октябрь куни ёзувчи отиб ташланган, ўлимидан сўнг оқланган. Тошкентдаги Хўжа Аламбардор (Камолон) қабристонига дафн этилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 91200 | Инструменты