Huawei 1
9 ойда Ўзбекистонда қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр учун аҳолига 8,9 млрд сўм субсидия берилди

Маълумки, 2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 6 минг нафардан ортиқ жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 8,9 миллиард сўм (8,9 миллион кВт/соат) давлат буджетидан субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

- Хоразм вилояти - 2,1 млрд сўм;

- Қорақалпоғистон Республикаси - 1,5 млрд сўм;

- Тошкент шаҳри - 1,2 млрд сўм.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50408 | Инструменты