Аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига содда ва қулай жавоб берадиган онлайн платформа ишга туширилади

“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони (ПФ-71-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Иқтисодиётда коррупциявий омилларнинг олдини олиш мақсадида:

- давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган чегарасидан четга чиққан ҳолда харидларни амалга оширган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади;

- 2025 йилнинг 1 июлидан йирик инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши халқаро стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади;

- “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими қамрови янада оширилиб, босқичма-босқич халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга жорий қилинади.

2025 йил якунича:

- халқаро тендер объектлари бўйича субпудратчилар “Шаффоф қурилиш” тизими орқали жалб қилинади;

- қиймати 2 млн АҚШ долларигача бўлган халқаро молия ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий тендерлар “Шаффоф қурилиш” тизимида ўтказилади;

- халқаро тендерлар бўйича жалб қилинган чет эл пудрат ташкилотлари шартнома қийматининг камида 60 фоизини ўз кучи билан бажариш тартиби жорий этилади.

2026 йил 1 январгача вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини туман (шаҳар) кесимида аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади.

Бунда аҳоли томонидан «қониқарсиз» деб баҳоланган вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари шахсий жавобгарлиги белгиланади.

Сунъий интеллект асосида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига мобил телефон орқали содда ва қулай шаклда жавоб олиш имкониятини берадиган онлайн платформа ишга туширилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 121500 | Инструменты