Андижонда метан газ нархи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йиғилишда метан газнинг максимал нархи 3950 сўм этиб белгиланди.
“Агарда нарх сунъий оширилган ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз тегишли идораларга ёки матбуот хизматига (+99893-273-08-23) бу ҳақда маълумот қолдиришингиз сўралади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан ва пропан нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Рақобат қўмитаси бу борада ўрганиш ишларини бошлагани хабар қилинганди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 60114 | Инструменты