Huawei 1
Бекободда Damas пиёдани босиб кетди

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида 10 май куни йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент вилояти ЙҲХБ хабарига кўра, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи эрталаб Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1992 йилда туғилган эркакни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, Бекобод шаҳри марказий шифохонасига етказилган.

Ҳолат юзасидан Бекобод шаҳри ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли ҳайдовчилар видео тасвирда кўриб турганингиздек, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этмоқда. Барчангиздан ушбу тасвирлардан хулоса қилган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 51210 | Инструменты