Фарғона вилояти ҳокимининг Фарғона шаҳри марказидаги "Ёшлар кўли" ҳудудини меҳмонхона, ресторан, савдо мажмуаси ҳамда кўп қаватли турар жой биноларини қуриш учун 24 кунлик фирмага доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб бериш ҳақидаги қарори бекор қилинди. Хайрулло Бозоров 7 март куни ўз қарорини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Ҳужжатда келтирилишича, Фарғона шаҳри марказидаги "Ёшлар кўли" бириктириб берилган "Unays building" МЧЖ 4 март куни ҳокимликка хат билан мурожаат қилиб, чет эллик инвесторлар томонидан молиялаштириш ўз вақтида амалга оширилмаётганини билдирган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 90414 | Инструменты